26.12.2025 йилдаги VII-24-116-4-67-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманидаги географик объектларга ном бериш, кўчаларни тоифаларга ажратиш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 4 ноябрдаги 05/19-19347-сонли йиғилиш баёни ва Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида 2025 йил 4 ноябрдаги 05/19-19347-сонли эксперт хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6-, 10-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 4 ноябрдаги 05/19-19347-сонли йиғилиш баёни ва Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида 2025 йил 4 ноябрдаги 05/19-19347-сонли эксперт хулосаси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Шаҳрисабз туманида Давлат кадастрлари палатаси Шаҳрисабз туман филиали, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими масъуллари ва маҳалла раислари билан биргаликда ташкил этилган хатловлар натижасида тумандаги мавжуд барча тоифадаги номсиз кўчалар 3009 та эканлиги, шунингдек, ушбу географик объектларнинг номлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб хулоса берилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳрисабз туманидаги 3009 та тоифаларга ажратилган, номланган ва қайта номланган кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кадастрлар палатаси Шаҳрисабз туман филиали (Й. Исмоилов) 15 (ўн беш) кун муддатда халқ депутатлари туман Кенгашининг мазкур қарори билан ўзгартирилган географик объектларининг номларини давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (З. Халилов), туман Статистика бўлими (О. Абдуллаев), Кадастрлар палатаси Шаҳрисабз тумани филиали (Й. Исмоилов)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳрисабз туман Ички ишлар бўлими (О. Йўлдошев) янги ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Шаҳрисабз туман бўлими (С. Рахманов) бир ой муддатда ҳудудларда янги ном берилган ва номлари ўзгарган географик объектлар ҳақида аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Н. Қулматов), мазкур қарор расман эълон қилингандан сўнг ҳокимликнинг расмий вебсайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (И. Юсупов) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ХАСАНОВ САМАД АХАТИЛЛАЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-24-116-4-67-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.