СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШЎРЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Шўрчи туманидаги давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг 27, 47-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39, 41-бандлари, 2022 йил 1 июндаги «Мактаб таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 295-сон қарорига ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 21 июлдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 01-253-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаро йиғинлари микроҳудудларга бириктириш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари (З. Эшқулов), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (З. Жураев) ва тумандаги умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларининг зиммаларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга 7 ёшга тўладиган йилда тўлиқ қамраб олиш;
ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш;
мониторинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумий ўрта таълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида, умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (А. Нурбоев), Давлат кадастрлар палатаси Шўрчи туман филиали раҳбари (Ч. Маматқулов) ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:
маҳалалар кесимида мактаб микроҳудудини кўча ва уй рақамлари билан белгилаб олсин;
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қамраб олишда, ота-оналарига микроҳудудларига жалб қилишда, умумий ўрта таълим муассасаларига амалий ёрдам берисин.
6. Мазкур қарор «Тафсилот» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З. Эшқулов ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи З. Жураевлар зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими А. ИШМУРЗОЕВ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
2025 йил 25 декабрь,
279-8-120-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.