ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги «2025 йилнинг ёзги суғориш даврида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида»ги VII-9-61-12-179-K/25-сонли қарорининг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорида Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан вегетация ҳамда куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиши ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида» ги низомнинг 37-бандида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қилишнинг белгиланган даври тугагандан кейин икки ой муддатда ваколатли ташкилотлар томонидан, манбалардаги сувнинг ҳақиқий миқдори ҳисобга олинган ҳолда, ўтган давр учун сув олишнинг узил-кесил лимитлари тасдиқланади деб кўрсатилган бўлиб, мазкур Низом асосида Сув хўжалиги вазирлиги 2025 йилнинг вегетация (суғориш) даврида ажратилган сув олиш лимитлари 2025 йил 30 октябрдаги 187-сонли буйруғи билан суғориш даврига ажратилган лимитлар қайта тақсимланган.
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 20-, 68-69-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Янгиариқ туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Н.Отажановнинг халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги «2025 йилнинг ёзги суғориш даврида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида»ги VII-9-61-12-179-K/25-сонли қарорининг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ва сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даврида етказиб бериш учун тасдиқланган 106710,0 минг м3 сув лимитини, 8626,0 минг м3 сув лимитга ошириб, жами 115336,0 минг м3 сув лимити қилиб ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги «2025 йилнинг ёзги суғориш даврида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида»ги VII-9-61-12-179-K/25-сонли қарорининг 1-иловасига мазкур қарорнинг иловаси билан ўзгартириш киритилсин ҳамда Янгиариқ туманидаги сув истеъмолчиларнинг лимитлари 2025 йил вегетация даври учун жами 115336,0 минг м3 сув қилиб белгилансин.
3. Янгиариқ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Н. Отажанов мазкур қарордан келиб чиқиб, сув истеъмолчилари билан 2025 йил вегетация даври учун тузилган шартномаларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш ишларини амалга оширсин ҳамда якуни бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Э. Худойберганов ва халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Аллаберганов зиммаларига юклатилсин.
5. Мазкур қарор «Янгиариқ овози» газетаси ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси МАТНАЗАРОВ ЗАФАРБЕК БАҲАДИРОВИЧ
Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани,
2025 йил 23 декабрь,
VII-19-169-12-179-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.