ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НИШОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Нишон тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-635-сон Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом ижроси юзасидан ҳамда туман ҳокимининг 2025 йил 7-октябрдаги 67-4-65-Ф/25-сон фармойишига асосан, Республика аэрогеодезия маркази томонидан Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг якунига кўра тумандаги шаҳар, шаҳарча ва қишлоқларнинг умумий периметри 832123 метр умумий майдони 211522,41 гектар эканлиги аниқланди Жумладан:
1. Янги Нишон шаҳар умумий периметри 10304 метр, умумий майдони 536,96 гектар;
2. Таллимаржон шаҳар умумий периметри 8898 метр, умумий майдони 378,44 гектар;
3. Нишон шаҳарчаси умумий периметри 12337 метр, умумий майдони 390,53 гектар;
4. Гулистон шаҳарчаси умумий периметри 6525 метр, умумий майдони 221,67 гектар;
5. Оқолтин шаҳарчаси умумий периметри 7916 метр, умумий майдони 260,55 гектар;
6. Сардоба шаҳарчаси умумий периметри 10220 метр, умумий майдони 368,68 гектар;
7. Пахтачи шаҳарчаси умумий периметри 14935 метр, умумий майдони 559,17 гектар;
8. Ойдин шаҳарчаси умумий периметри 10369 метр, умумий майдони 351,13 гектар;
9. Самарқанд шаҳарчаси умумий периметри 6863 метр, умумий майдони 128,16 гектар;
10. Пахтазор шаҳарчаси умумий периметри 7066 метр, умумий майдони 206,83 гектар;
11. Нуристон шаҳарчаси умумий периметри 15653 метр, умумий майдони 803,21 гектар;
12. Балхияк қишлоғи умумий периметри 34660 метр, умумий майдони 7374,56 гектар;
13. Наврўз қишлоғи умумий периметри 35940 метр, умумий майдони 6594,84 гектар;
14. Нишон қишлоғи умумий периметри 340895 метр, умумий майдони 130062,57 гектар;
15. Оқолтин қишлоғи умумий периметри 68977 метр, умумий майдони 8793,26 гектар;
16. Ойдинлик қишлоғи умумий периметри 80217 метр, умумий майдони 21718,20 гектар;
17. Пахтазор қишлоғи умумий периметри 44970 метр, умумий майдони 7061,64 гектар;
18. Қирққулоч қишлоғи умумий периметри 42675 метр, умумий майдони 5579,54 гектар;
19. Ширинобод қишлоғи умумий периметри 72703 метр, умумий майдони 20132,48 гектар;
Нишон тумани маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилашда шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлар чегаралари ажратиб кўрсатилган ҳолда тавсифланди. Чегаралар чизиғининг ёзувли матни тавсифида жойнинг тегишли топографик элементлари билан боғланиб, чегара нуқталари ўртасидаги масофаси ва чегара чизиғининг қутб йўналишлари акс эттирилди. Чегара чизиғининг бурилиш нуқталари координаталари кўрсатилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Нишон тумани филиали раҳбарининг ахборотини тинглаб, тақдим этилган маълумотлар фикр ва мулоҳазаларини ҳамда таклиф ва тавсияларини атрофлича ўрганиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Давлат кадастрлари палатасининг Нишон тумани филиали (И. Чоршанбиев)нинг Нишон туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисидаги ахбороти ҳамда Республика аэрогеодезия маркази томонидан Нишон туманидаги шаҳар, шаҳарча ва қишлоқларнинг чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ таркибининг 2025 йил 22-октябрдаги 01/001/101-сон йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Нишон туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якуний натижалари тўғрисидаги маълумот 1-иловага мувофиқ;
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш бўйича картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О. Тожиев) мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилишини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашидан сўралсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман ҳокимининг барча ўринбосарлари (С. Хақназаров, З. Арамов, М. Шеролиев, Т. Хатамов, Ш. Хужақулова, О. Абдужалилов) зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ТОҒАЕВ БОТИР НОРМАҲМАДОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Нишон тумани,
2025 йил 17 декабрь,
VII-15-147-4-65-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.