17.12.2025 йилдаги VII-22-145-7-92-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚДАРЁ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқдарё туманининг 2025 йил IV чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 127-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорига асосан тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 1 309 480,0 (бир миллиард уч юз тўққиз миллион тўрт юз саксон) минг.сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-4-023-7-92-K/24-сон қарори 1-иловасидаги 8-банди ҳамда 2-иловасидаги 10-бандлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Оқдарё туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатларини 1 309 480,0 (бир миллиард уч юз тўққиз миллион тўрт юз саксон) минг.сўм 1-иловага мувофиқ оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Н. Исмоилов)га Оқдарё тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Р. Раббанақулов) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Э. Ашуров) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ҚУДРАТОВ ШЕРЗОД АСАТОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-22-145-7-92-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.