12.12.2025 йилдаги VII-16-168-7-95-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИШТИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштихон туманининг 2025 йил IV чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 127-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарори, Иштихон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 13 ноябрдаги 01-38-819-сон хулосаси, Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Нуриддиновнинг 2025 йил 13 ноябрдаги 161-сон билдиргиси, Иштихон тумани Адлия бўлимининг 2025 йил 12 декабрдаги 5/16-25-сонли хулосасига мувофиқ, Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, 16-сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорига асосан, тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 1 691 000,0 минг (бир миллард олти юз тўқсон бир миллион) сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Иштихон туман бўлими тасарруфидаги маҳаллаларнинг «Маҳалла жамғармаси»га жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-3-017-7-95-К/24-сон қарори 1-иловасидаги 8-банди ҳамда 2-иловасидаги 9-бандлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Иштихон тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатлари 1 691 000,0 минг (бир миллард олти юз тўқсон бир миллион) сўм миқдорида 1-иловага мувофиқ оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги 128-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сон қарорига асосан Иштихон тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича Иштихон туман ҳокимлигининг таклифи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 110866-сон билан 10 кун муддатга «Э-Кенгаш» электрон тизимига жойлаштирилиб, жамоатчилик муҳокамасига лойиҳа регулатион.гов.уз сайтида эълон қилинганлиги, муҳокама якунлари билан жамоатчилик томонидан «Иштихон туманининг 2025 йил IV чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш бўйича иловадаги маълумотлар таклиф этилган файлдаги малумотлар билан алмаштирилиш» таклифи келиб тушганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иштихон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (С.Ибрагимов) Иштихон тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлар ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджетни, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Абдуғаниев) ҳамда Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Нуриддинов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси НАХАЛОВ ЗАЙНИДДИН ГУЗАРБОЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Иштихон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-168-7-95-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.