ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУЛУНҒУР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Булунғур туманининг 2025 йил 4-чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 127-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ йигирма иккинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сонли қарорига асосан тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 1 307 302,0 (бир миллиард уч юз етти миллион уч юз икки минг) сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Булунғур туман бўлими тасарруфидаги маҳаллаларнинг «Маҳалла жамғармаси»га жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун Самарқанд вилояти
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги ВИИ-5-027-7-93-К/24-сон қарори 1-иловасидаги 8-банди ҳамда 2-иловасидаги 9-банди туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Булунғур туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 4-чорак даромадлари ва харажатларини 1 307 302,0 (бир миллиард уч юз етти миллион уч юз икки минг) сўм 1-иловага мувофиқ оширилсин.
3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Т.Улжаев) Булунғур туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 4-чорак даромадлари ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси О.Ахмедов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимов зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси АСТОНОВ САМАНДАР МУСТАФОКУЛОВИЧ
Самарқанд вилояти, Булунғур тумани,
2025 йил 25 декабрь,
VII-22-131-7-93-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.