ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тумандаги мавжуд айрим кўчаларни номлаш ва қайта номлашнинг қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 23-октябрдаги 03-08-12099-сонли хати орқали географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида эксперт хулосаси, йиғилиш баёни ҳамда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг ҳисоботини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгаши еттинчи чақириқ ўн олтинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 23-октябрдаги 03-08-12099-сонли хати ҳамда эксперт хулосасига асосан тумандаги айрим кўча номларининг қонун талабларига мувофиқлаштирилганлиги, мазкур қарорнинг лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (https://regulation.gov.uz/oz/d/110258) муҳокамада турганлиги ҳамда Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан туман адлия бўлимининг 2025 йил 25 ноябрдаги 10-сонли ҳуқуқий хулосасида ижобий баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган кўча номлари иловага асосан тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (Ғ.Тўйчиев), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Б.Нормуродов), туман «Йўллардан фойдаланиш» ДМ корхонаси (Х.Исоқов)га:
-бир ой муддатда туман маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўча номлари ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида номларни қайтадан ўрнатиш;
-олиб борилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатда халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари муҳокамасига киритиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ж.Сарманов, Кадастрлар палатаси туман филиали (Ф.Ибрагимов)га Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг экспертиза комиссияси томонидан номувофиқ ва такрор кўча номлари мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.
5. «Каттақўрғон кеча ва бугун» газетаси таҳририяти, туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ж.Сафаров) ушбу қарорнинг белгиланган тартибда эълон қилинишини ҳам да туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳатлар бўйича доимий комиссияси (А.Худайбердиев), туман ҳокими ўринбосари М.Расулов ва мутасадди ташкилотлар зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси НАСРИДДИНОВ ЖАМШИД ТУЛКИНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани,
2025 йил 26 ноябрь,
VII-16-139-7-96-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.