ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашининг 2025 йил 30 августдаги «Когон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил параметрларининг даромадлари ва харажатларига ўзгаритиришлар киритиш тўғрисида»ги VII-15-114-2-208-K/25-сонли қарорини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2025 йил 12 сентябрдаги 22-06/3881-сонли хати ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2025 йил 12 сентябрдаги 22-06/3881-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Когон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил параметрларининг прогнозига киритилган ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Когон шаҳар маҳаллий бюджетидан ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларига киритилган ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ж.Дўстов зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси М. ТЎРАБОЕВ
Бухоро вилояти, Когон шаҳар,
2025 йил 29 декабрь,
VII-20-158-2-208-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.