ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тўрткўл тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси ижроси юзасидан 2024/2025-ўқув йилида 2 та янги (73 ҳамда 77-сонли), 2026 йилда 3 та янги (74, 75 ҳамда 76-сонли) умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилиши муносабати билан ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 10 ноябрдаги 01-11-2690-сонли хатига ва Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги
913-XII-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
913-XII-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Тўрткўл тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида 2024/2025-ўқув йилидан 2 та янги (73, 77-сонли) ва 2026 йилда 3 та янги (74, 75 ҳамда 76-сонли) умумтаълим мактаблари ташкил этилиши муносабати билан Тўрткўл туманида мактаб ёшидаги болаларни умумтаълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд)лар иловага мувофиқ қайтадан белгилансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б. Янгибаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими И. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани,
2025 йил 16 декабрь,
335-13-190-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.