ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг 2025 йил 31 октябрь кунги «Тўрткўл туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2026 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида»ги VII-16-123-13-190-К/25-сонли қарори иловаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 9-боби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнатбозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 2026 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 23 октябрь кунги 02-09/3951-сонли хатига асосан халқ депутатлари Тўрткўл тумани кенгашининг 2025 йил 31 октябрь кунги VII-16-123-13-190-К/25-сонли қарори иловаларига қуйидаги тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 23 октябрь кунги 02-09/3951-сонли хатига асосан халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг 2025 йил 31 октябрь кунги VII-16-123-13-190-К/25-сонли қарори иловаларига қуйидаги тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) қарорнинг 1-иловаси 4-бандидаги «Тўрткўл Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми» давлат муассасаси олиб ташланиб, унинг ўрнига «Тўрткўл тумани 73-сонли умумий ўрта таълим мактаби» давлат муассасаси киритилади ва 2 та иш ўрни «камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари» устунида ўзгаришсиз қолдирилади;
б) қарорнинг 1-иловаси 6-банди «камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари» устунидаги 2 та иш ўрни олиниб, янги 27-банд қўшилади ва унда «Тўрткўл тумани 77-сонли умумий ўрта таълим мактаби» давлат муассасасига ушбу йўналишда «камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари» устунига 2 та иш ўрни захиралаш учун киритилади;
д) қарорнинг 2-иловаси 2-бандидаги «Турткул силкwорм про» масъулияти чекланган жамияти олиб ташланиб, унинг ўрнига «Тўрткўл шохбоз-транс» масъулияти чекланган жамияти киритилади;
ушбу банддаги «камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари» устунидаги 7 та иш ўрни 2 тага ўзгартирилади ва бошқа устунлар ўзгаришсиз қолдирилган ҳолда «Тўрткўл шохбоз-транс» масъулияти чекланган жамияти учун жами 5 та иш ўрни захираланади;
э) қарорнинг 2-иловаси 2-бандидаги «камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари» устунидаги 5 та иш ўрни олиниб, янги 5-банд қўшилади ва унда «Ма турткул строй» масъулияти чекланган жамиятига ушбу йўналишда «камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари» устунига 5 та иш ўрни захиралаш учун киритилади.
3. Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг юқорида кўрсатилган қарори, 1- ва 2-иловаси қолган бандлари ўзгаришсиз ўз кучида қолдирилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси МАШАРИПОВ БАХТИЯР ИБАДУЛЛАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани,
2025 йил 15 декабрь,
VII-18-148-13-190-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.