ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг 2025 йил 30 октябрь кунги VII-16-115-13-190-К/25-сонли қарори иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Тўрткўл тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М. Ибадуллаевнинг 2025 йил 28 ноябрь кунги 11-15114-сонли хати билан киритган таклифини тинглаб,муҳокама қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Тўрткўл тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М. Ибадуллаевнинг 2025 йил 28 ноябрь кунги 11-15114-сонли хати билан киритилган таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг 2025 йил 30 октябрь кунги VII-16-115-13-190-К/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритилсин ва иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ж. Худайбергенов ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш. Киличов) зиммаларига юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари (М. Бекчанова)га мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси Б. МАШАРИПОВ
Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани,
2025 йил 16 декабрь,
VII-18-149-13-190-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.