ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МИРИШКОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Миришкор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 39-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февраль кунидаги 7-сонли баёни 14-банди ижросини таъминлаш ҳамда туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан, қарор қиламан:
1. Миришкор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокими ўринбосари (У. Чўлиев), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Т. Жалилов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор «Миришкор машъали» газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Туман ҳокимининг 2025 йил 6 август кунидаги 187-4-63-Қ/25-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари У. Чўлиев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ф. ҒУЛОМОВ
Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани,
2025 йил 17 декабрь,
277-4-63-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.