30.09.2025 йилдаги VII-10-85-10-213-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРАФШОН ШАҲРИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Нурафшон шаҳридаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 27 августдаги йиғилиш баёни ва эксперт хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Нурафшон шаҳри Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси раисининг ўринбосари М. Шоисманованинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 27 августдаги йиғилиш баёни ва эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган шаҳардаги 24 та кўча номи рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нурафшон шаҳри Давлат солиқ инспекцияси, шаҳар статистика бўлими, Давлат хизматлари маркази, иқтисодиёт ва молия бўлими, шаҳар ички ишлар бўлими, Давлат кадастрлари палатаси шаҳар филиали, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотларга қуйидагилар топширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан номлари тасдиқланган 24 та кўчани белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш, шунингдек, бошқа тегишли ташкилий-амалий чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан фуқароларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш жараёнларида янгиланган кўча номларининг тўғри акс эттирилишига алоҳида эътибор қаратилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Нурафшон шаҳри филиали (И. Иброҳимов) ва шаҳар Давлат хизматлари маркази (Д. Ахмедова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли ҳамда 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сонли қарорларида белгиланган тартибга мувофиқ, географик объектлар номларини тартибга солиш юзасидан кўчалар номларининг ўзгартирилиши муносабати билан аҳолига давлат божи ундирилмаслигини таъминлаш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (А. Эшбаев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Нурафшон шаҳри бўлими (З. Махсудова) ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси (С. Азизиходжаев)га бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосидаги кўчаларга уларнинг янги номлари ёзилган металл кўрсаткичлар, белгилар ва пешлавҳаларни босқичма-босқич ўрнатиш ва алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни белгиланган муддатда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси раисининг ўринбосари М. Шоисмановага тақдим этиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар ички ишлар бўлими (А. Юлдашев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг хорижга чиқиш ва кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришда кўчаларнинг қайта номланганлигига алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмийлаштириладиган ҳужжатларда географик объектларнинг номлари тўғри акс эттирилишини доимий назоратга олиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор «Машъал» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда Нурафшон шаҳри ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси раисининг ўринбосари М. Шоисманова томонидан географик объектларга берилган номлар бўйича тегишли ҳужжатлар ўн кун муддатда Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлигига тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ғ. Исроилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси КЛИЧХАНОВ ИЛХОМ МАХМУДЖОНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-85-10-213-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.