ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖОНДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг Жондор туманида ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорида Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш, ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларнисоз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш, истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажмитўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш,сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифаси белгиланган.
Жондор туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси тумандаги 896 та фермер хўжаликлари ва 5329 та деҳқон хўжаликларига жами 6225 та сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш бўйича ўз хизматларини олиб боради.
Жондор туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 110 километр хўжаликлараро, 421 километр ички хўжалик тармоқлари балансига олинди. Шундан: ҳозиргача 6,8 километр (Хатча-1 канали) механизм ёрдамида тозаланди, 19,2 километр (кичик Жўйзар канали) тўлиқ қўл кучи ёрдамида хас-хашаклар ва лойдан тозалаш ишлари амалга оширилган. 24 километр ички хўжалик каналларда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилган.
2024 йил 31 май ва 1 июнь кунлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи давомида Бухоро вилоятида 2025 йилда ирригация обеъктларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш манзилли рўйхатига «Қуйи Авгир» канали-14 километр, «Кичик Жўйзар» канали-6,5 километр, «Бухоро-1» канали -6,2 километр, Р-1 Яккатут канали-6,2 километр ва «Буржоқ» канали-6,0 километр реконструкция қилиш Давлат Дастурига киритилган.
Жондор туман ҳудудларида 2025-2026 йиллар новегетация даври учун суғориладиган майдонларнинг экин турлари бўйича жойлашуви жами 35336 гектар шундан жами 25799 гектар шўр ювиш режаси, 1666 гектар кучли шўрланган майдон, 10200 гектар ўрта шўрланган, 13933 гектар кучсиз шўрланган, 7202 гектар ғалла, 593 гектар томарқа, 1742 гектар нам тўплаш ҳамда деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурслари иқтисодиёт тармоқларига ажратилган чекланган сув миқдори лимит 167,5 млн метр куб қилиб белгиланиб, шундан суғоришга 163.0 млн метр куб, саноат ва камунал хўжалиги 4.5 млн метр куб белгилаши режалаштирилган.
Туманда 2025-2026 йилларда сув манбаларидан жами ажратилган сув олиш лимити 167,5 млн метр куб этиб белгиланиб, жумладан манбалардан сув олиш лимити дарё ўзанидан 167,5 млн метр куб ажратилиши режалаштирилган.
Туманда 855 та сув истемолчилари бўлиб шундан 414 та пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида, 50 та маҳалла фуқаролар йиғинлари йўналишидаги, 391 та боғ-чорбоғ йўналишидаги истеъмолчиларга ва деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурслари иқтисодиёт тармоқларига ажратилган чекланган сув миқдори лимит белгилаши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан туман ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025-2026 йиллар новегетация даври учун суғориладиган майдонлари бўйича жойлашуви ва туман ҳудудларида 2025-2026 йиллар новегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) жадваллари ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг Жондор туманида ижроси тўғрисида туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Д.Маруповнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори (Д.Марупов)нинг Жондор тумани бўйича 2025-2026-йилларда новегетация мавсумида шўри ювиладиган ва суғориладиган майдонлари ҳамда новегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) жадваллари жойлашуви бўйича таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори (Д.Марупов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С. Шомуродов), «Жондор овози» газетаси таҳририяти (И. Ҳайдаров)ларга Жондор тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025-2026 йиллар новегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит)ни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Э. Турсунов) ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Ш. Жумаев)лар зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХУДОЕВ ЖАМШИД РАЖАБОВИЧ
Бухоро вилояти, Жондор тумани,
2025 йил 10 ноябрь,
VII-16-101-2-35-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.