ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Когон шаҳридаги Географик объект (қабристон)га ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари, географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси раиси Т.М.Абдуллаевнинг 2025 йил 6 октябрдаги 05-19-17298-сонли эксперт хулосасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Геофрафик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 6 октябрдаги 05-19-17298-сонли Экспертиза хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Когон шаҳридаги Географик объект (қабристон)га ном бериш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи (М. Холов), Давлат кадастрлар палатаси Когон шаҳар филиали бошлиғи (А. Абдуллаев), шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи (К. Ахмадова), шаҳар статистика бўлими бошлиғи (Ж. АЪзамов), шаҳар давлат хизматлари маркази раҳбари (Ж. Камалов) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда Қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган зиёратгоҳ, қабристон, истироҳат боғлари номлари бўйича иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан бўлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
4. «Когон ҳаёти» газетаси таҳриририяти (З. Халилова) ҳамда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарига:
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Д. Рахимова зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ТЎРАБОЕВ МИРШАКАР МУЗАФФАРОВИЧ
Бухоро вилояти, Когон шаҳар,
2025 йил 11 ноябрь,
VII-18-144-2-208-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.