ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Қашқадарё вилояти «Иссиқлик таъминоти» масъулияти чекланган жамиятининг иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунига асосан ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 25 июндаги 01-20-10/05-38/1458-сонли, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 26 июндаги 02/02-8574-сонли, вилоят «Иссиқлик таъминоти» масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 18 августдаги 111-сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Вилоят «Иссиқлик таъминоти» масъулияти чекланган жамияти директори Қ. Жураевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоятда иссиқлик энергияси хизматлари учун Қашқадарё вилояти «Иссиқлик таъминоти» масъулияти чекланган жамияти томонидан таклиф этилаётган (ҚҚС сиз) нархлар (тарифлар) иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 2 декабрдаги VII-3-018-4-0-K/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш ва ижросини таъминлаш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О. Равшанов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Азизов зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор расмий веб-сайтларда жойлаштирилсин.
6. Тасдиқланган тарифлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
Кенгаш раиси ХУШМУРОДОВА ИСМИГУЛ БЕРДИМУРОДОВНА
Қашқадарё вилояти,
2025 йил 12 ноябрь,
VII-17-189-4-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.