ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАМАШИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Қамаши тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан 2025-2026 йилларда суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгашининг 2026 йил 18 мартдаги VI-19-26-4-58-K/26-сонли «Қамаши тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан 2025 йилда суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўгрисида»ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Қамаши тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А. Эшқобиловнинг (2025 йил 7 октябрдаги 3/720-сон) хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қамаши тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси хизмат кўрсатувчи Қамаши тумани хўжаликлари учун 2025-2026 йиллар ноусув (новегитация) мавсумида манбалардан ажратилган чекланган сув миқдори (лимити) 1-иловага;
Қамаши туманидаги фермер хўжаликларига ва бошқа сувдан фойдаланувчиларга 2025-2026 йиллар ноусув даври учун ажратилган сув лимити 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қамаши тумани ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Азизов ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Эшқобилов)га:
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш - тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
4. Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Азизов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Мирзаев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси УСМОНОВ ХУРШИД АБДУКАРИМОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани,
2025 йил 12 ноябрь,
VII-13-90-4-58-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.