ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарорининг Ўрта Чирчиқ туманидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарорининг 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган. Шунга кўра 2025 йил суғориш даври учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқлаб бериш мақсадга мувофиқ деб белгиланган.
Ўрта Чирчиқ туманида 2025-2026 йилнинг кузги-қишки мавсумида суғориш ишлари амалга ошириладиган ер майдонлари бўйича экин турларининг жойлашуви қуйидагича тақсимланган:
Охунбобоев ҳудуди майдони 322,5 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 7 та;
Ким Пен Хва ҳудуди майдони 2 054,0 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 35 та;
Дўстлик ҳудуди майдони 2 837,0 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 31 та;
Қорасув ҳудуди майдони 1 790,9 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 30 та;
Роватак ҳудуди майдони 596,0 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 7 та;
Ўзбекистон ҳудуди майдони 1 301,5 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 23 та;
А.Навоий ҳудуди майдони 631,0 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 10 та;
Соф Оқ-Олтин ҳудуди майдони 1 714,3 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 24 та;
Тош ДАУ ҳудуди майдони 2 682,5 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 43 та;
Янги тўлқин ҳудуди майдони 1 555,8 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 18 та;
Ҳақиқат ҳудуди майдони 2 238,3 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 44 та;
Қайтмас ҳудуди майдони 473,6 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони
8 та;
8 та;
Янги турмуш ҳудуди майдони 609,0 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 10 та;
А.Икромов ҳудуди майдони 1 592,9 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 26 та;
Гулистон ҳудуди майдони 1 721,1 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 21 та;
Ўртасарой ҳудуди майдони 1 332,3 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 33 та;
Истиқбол ҳудуди майдони 1 592,4 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 28 та;
Маҳалла фуқаролар йиғинлари майдони 2 373,0 га сув истеъмолчилари сони 46 та;
Жами суғориладиган экин майдони 27 415,2 га, жами фермерлар ва сув истеъмолчилар сони 444 тани ташкил этади.
Ўрта Чирчиқ тумани бўйича 2025-2026 йилнинг кузги-қишки мавсумига талаб этиладиган сув миқдори 68,0 млн.м3 ни ташкил этади.
«Чирчиқ-Оҳангарон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўйича 2025-2026 йилнинг кузги-қишки мавсуми учун ажратилган сув олиш лимити Ўрта Чирчиқ тумани учун жами 37,4 млн.м3, шу жумладан суғоришга (қишлоқ хўжалиги) 35,4 млн.м3, балиқчиликка 1,6 млн.м3 ва бошқаларга 0.4 млн.м3 миқдорида тақсимланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўрта Чирчиқ туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори У. Базарбаевнинг ҳисоботини тингланиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўрта Чирчиқ туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсуми учун сув истеъмолчилар кесимида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўрта Чирчиқ туманида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган режасини бажарилиши туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори У. Базарбаев зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Х. Мурадовнинг зиммасига, қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология бўйича доимий комиссияси раиси (И. Солиэв) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси КАСИМОВ ИХТИЁР РУСТАМОВИЧ
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,
2025 йил 14 ноябрь,
VII-17-88-10-143-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.