26.11.2025 йилдаги VII-18-123-2-34-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒИЖДУВОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғиждувон туманидаги географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 майдаги ВМ-24/24-35-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғиждувон туманидаги 70 маҳалла фуқаролар йиғинининг Кенгаш вакиллари иштирокида кўчалар қайта хатловдан ўтказилиб, мавжуд кўчалар тоифаларга ажратилиб, Давлат кадастрлари палатаси Ғиждувон тумани филиалида электрон хариталар шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш комиссиясининг 2025 йил 28 октябрдаги 05-19-18915-сонли экспертиза хулосасига асосан Ғиждувон туманидаги номсиз кўчаларга ном бериш юзасидан берилган таклифларнинг 19 таси мувофиқ деб топилиб, аниқланган 19 та кўчалар (кўча, тор кўча, берк кўча) рўйхати шаклантирилди. Шунингдек, туман ҳокимининг 2025 йил 30 сентябрдаги 01-09/3159-сонли хати асосида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясига тақдим қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 03/08-12367-сонли хати асосида Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт хулосалари олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли ҳамда 2020 йил 20 январдаги «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 34-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси томонидан, Ғиждувон туманидаги 70 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 19 та географик объектни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилиб, белгиланган экспертиза хулосаси тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғиждувон туманида амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ. Расуловнинг ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 28 октябрдаги 05-19-18915-сонли Экспертиза хулосаси ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ. Расуловнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ғиждувон тумани географик объектларига бериладиган номлар ва уларни қайта номлаш таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ички ишлар бошқармаси (Б. Шарипов) туман маҳаллаларидаги номланган ва қайта номланган кўчаларга аҳолини рўйхатга қўйиш ва тегишли йўл белгиларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат кадастрлар палатаси Ғиждувон тумани филиали (Н. Ҳайитов), туман стасистика бўлими (Н. Жаҳонқулов)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги номланган ва номи ўзгарган географик объектларни туман харитасига жойлаштириш, шунингдек, тегишлича туман стастистика маълумотларига ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (И. Нуритов), туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ. Расулов билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни оммавий ахборот воситаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Р. Шамсиева) ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ҳ. Расулов)лар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси РАХМАТОВА МУСАЛЛАМ ЛАТИПОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-18-123-2-34-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.