ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚАРШИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан, туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимгақамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Қарши туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимлиги (Б. Муродов), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (А. Эшонқулов) тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3.Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2024 йил 30 июлдаги 311-4-59-Қ/24-сонли, 2025 йил 3 апрелдаги 123-4-59-Қ\25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Б.Муродов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими АЛИКУЛОВ. З. Х
Қашқадарё вилояти, Қарши тумани,
2025 йил 21 ноябрь,
368-4-59-Q/25-сон