ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТАХИАТОШ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг 2025 йил 3 июнь кунги «Тахиатош тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсуми учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-9-61-13-215-K/25-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 5 ноябрь кунги «2025 йил суғориш даври учун ажратилган лимитларни қайта тасдиқлаш ҳамда вазирликнинг 2025 йил 25 мартдаги 67-сонли буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 216-сонли буйруғини инобатга олиб,Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 5 ноябрь кунги «2025 йил суғориш даври учун ажратилган лимитларни қайта тасдиқлаш ҳамда вазирликнинг 2025 йил 25 мартдаги 67-сонли буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 216-сонли буйруғини таъминлаш тўғрисидаги Тахиатош туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директорининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг 2025 йил 3 июнь кунги «Тахиатош тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсуми учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-9-61-13-215-K/25-сонли қарори иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Тахиатош туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларига 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклансин.
Сессия раиси МАДАМИНОВ АЛИШЕР АБДУЛЛАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани,
2025 йил 1 декабрь,
VII-15-107-13-215-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.