ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари номини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарори билан тасдиқланган «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ Беруний тумани ҳокимининг 2025 йил 16 октябрдаги 2437-сонли таклифини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-,24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши қарор қилади:
1. Беруний тумани Шоббоз маҳалла фуқаролар йиғинининг 2025 йил 4 июль кунги 1-сон, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинининг 2025 йил 12 июль кунги 15-сон, Навоий маҳалла фуқаролар йиғинининг 2025 йил 18 июлдаги 18-сон илтимосномалари, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 30 сентябрдаги 05-19-16891-сон йиғилиш баёни ҳамда хулосасини эътиборга олиб, туман ҳокимининг таклифи инобатга олинсин.
2. Беруний туманидаги қуйидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари номи:
«Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини — «Серқуёш» маҳалла фуқаролар йиғини деб;
«Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини — «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини деб;
«Шоббоз» маҳалла фуқаролар йиғини — «Янги Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғини деб ўзгартирилсин.
3. Мазкур қарор нусхаси ва маҳалла фуқаролар йиғинлари номлари ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлигига тақдим этилсин.
4. Ушбу қарор туман «Халқ минбари» газетасида нашр қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ХИДИРОВ ИКРАМ ТОРЕБАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани,
2025 йил 29 ноябрь,
VII-17-109-13-182-K/25-сон