ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖОНДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли, 2020 йил 20 январдаги «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 34-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси томонидан 2025 йил 9 октябрдаги 05-19-17621-сонли баёнига мувофиқ, тумандаги 26 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 59 та географик объектни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлардан 59 та географик объектга таклиф этилган ном Ўзбекистон Республаикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилиб, белгиланган экспертиза хулосаси билан тасдиқланган.
Жондор туманида амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Рахимованинг ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Геофрафик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 9 октябрдаги 05-19-17621-сонли Экспертиза хулосаси ҳамда туман ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Рахимованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жондор тумани географик объектларига бериладиган номлар ва уларни қайта номлаш таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи (А. Носиров) туман маҳаллаларидаги номланган ва қайта номланган кўчаларга аҳолини рўйхатга қўйиш ва тегишли йўл белгиларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
4. Давлат кадастрлар палатаси Жондор тумани филиали бошлиғи (Ж. Кучкаров), туман стасистика бўлими бошлиғи (К. Исмоилов)ларга:
туманда янги номланган ва номи ўзгарган географик объектларни туман харитасига жойлаштириш, шунингдек, тегишлича туман стастистика маълумотларига ўзгартиришлар киритсин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С. Шомуродов), «Жондор овози» газетаси таҳририяти (И. Ҳайдаров)лар туман ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Рахимова билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни туман маҳаллий оммавий ахборот воситаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Л. Беҳбудова) ҳамда туман ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси (Р. Рахимова)лар зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ХУДОЕВ ЖАМШИД РАЖАБОВИЧ
Бухоро вилояти, Жондор тумани,
2025 йил 29 ноябрь,
VII-17-102-2-35-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.