ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХИВА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Хива туманидаги жами 504 та кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993-й, 9-сон, 320 модда;), «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013-й, 17-сон, 219-модда) ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011-й, 41-сон, 448-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан ҳамда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги (Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2022 йил 2 ноябрь ЎРҚ-799-сонли) қонунларига асосан, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг 35-сонли мажлис баёнидаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва Давлат кадастрлар палатаси туман филиали билан ҳамкорликда ўтказилган хатлов натижаларига кўра Хива туманидаги мавжуд кўчалар қайта ўрганиб чиқилди ҳамда жами 504 та кўчалар (кўча, тор кўча ва берк кўча)ни номлаш ва қайта номлаш мақсадида халқ депутатлари Хива тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси ҳамда Хоразм вилояти комиссиясининг таклифига асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни экспертизасидан ўтказиш» эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 ноябрдаги 05-19-20850-сонли хулосаси маъқуллансин..
2. Мазкур қарор иловасига мувофиқ Хива туманидаги жами 504 та кўча (кўча, тор кўча ва берк кўча)лар номлансин ва номлари ўзгартирилсин.
3. Хива тумани ободонлаштириш бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими ва Хоразм вилояти Давлат кадастрлар палатаси Хива туман филиали, туман архитектура ва қурилиш бўлими билан биргаликда тумандаги 504 та кўчалар қайта номланиши ва номи ўзгариши муносабати билан туман бўйича тасдиқланган ягона, замонавий, миллий дизайн асосида тегишли муддатда кўчаларнинг номи қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатиш чораларини кўрсин.
4. Белгилансинки, географик объект (кўча)лар номи қайд қилинган пешлавҳа ўрнатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қоплансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5984-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб ҳамда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида:
Хива тумани ички ишлар бўлими фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали «Ягона дарча» тамойили асосида Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
Хоразм вилояти Давлат кадастрлар палатаси Хива туман филиали идоралараро электрон ҳамкорлик тизими асосида «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимига кўчмас мулк эгаси ёки унинг юридик манзили ўзгарганда, кўчмас мулк объектларининг манзиллари ягона реестридан ўзгарган маълумотларнинг тақдим этиш ишларини амалга оширсинлар ҳамда йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритсинлар.
6. Мазкур қарор «Хива тонги» газетаси ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Худаяров ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М. Эшниязов зиммасига юклансин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ПАЛВАНОВ САРДОР МАХСУДОВИЧ
Хоразм вилояти, Хива тумани,
2025 йил 4 декабрь,
VII-18-99-12-176-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.