ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАНГИОТА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Зангиота туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарорининг 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Зангиота тумани «Сув этказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 30 сентябрдаги 82/09-369-сонли хатини инобатга олиб, туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Ф. Эргашевнинг ҳисоботини тинглаб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Зангиота тумани «Сув етказиб бериш хизмат» Давлат муассасаси директори Ф. Эргашевнинг туман бўйича 2025-2026 йиллар суғориш даври учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1 — 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Зангиота тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси (Ф. Эргашев)га:
туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилиш;
қарор мазмун-моҳиятини массивлар ва улар ҳудудидаги фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш;
иловаларда кўрсатилган сув лимитларини ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқъ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А. Хикматов зиммасига, қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (М. Қорахўжаев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси РУСТАМОВ ЭРКИН ЭРКАМОВИЧ
Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
2025 йил 5 ноябрь,
VII-19-97-10-138-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.