ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тупроққалъа туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429- ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Маҳаллалар иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йил 1 январдан юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор расмий нашрларда эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси» раиси И. Қаландаров зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси ЖИМАЛЯЗОВ АКМАЛ ОРТИҚОВИЧ
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани,
2026 йил 6 январь,
VII-17-1-12-218-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.