ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 2025 йил 5 майдаги VII-13-67-12-174-K/25-сонли қарорининг иловаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5 сонли қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритиш белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қилишнинг белгиланган даври тугагандан кейин икки ой муддатда манбалардаги сувнинг ҳақиқий миқдорини ҳисобга олган ҳолда, ўтган суғориш даври учун сув олишнинг узил-кесил лимитларини қайта кўриб чиқиш кўрсатиб ўтилган.
Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг вегетация (суғориш) даврига ажратилган сув олиш лимитлари Сув хўжалиги вазирлиги томонидан кўриб чиқилди ва вазирликниннг 2025 йил 30-октябрдаги 187-сонли буйруғи билан суғориш даврига ажратилган лимитлар қайта тақсимланди.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 2025 йил 5 майдаги VII-13-67-12-174-K/25-сонли қарорининг иловаларига ўзгартириш киритиш бўйича Ҳазорасп туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассаси директори С. Матқурбоновнинг 2025 йил 12 ноябрдаги 619-сонли ёзишмаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 2025 йил 5 майдаги VII-13-67-12-174-K/25-сонли қарорининг иловалари қуйидаги иловаларга яъни Ҳазорасп тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсумида балиқчилик ва коммунал хўжаликларига ажратилган сув олиш лимитлари 1-иловага мувофиқ, Ҳазорасп тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсумида сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалик экинларини сугоришга ажратилган сув олиш лимитлари 2-иловага мувофиқ ўзгартирилсин ва тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг ижроси назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, аграр, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ш. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АБДУЛЛАЕВ МАКСУДБЕК ХОЖИЕВИЧ
Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
2026 йил 5 январь,
VII-26-2-12-174-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.