ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ҳазорасп туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ва норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) 2026 йил учун ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маҳаллалар иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йил 1 январдан юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1, 2-иловаларга мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига 0,7 дан 1,3 гача қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган 1,3 баробаргача оширувчи коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, ер солиғининг амалдаги ставкалари 1,2 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнози доирасидан келиб чиққан ҳолда камайтирувчи ва оширувчи коэффициент қўлланилсин.
3. Мазкур қарор расмий наширларда эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор расман элон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 2025 йил 3 январдаги VII-5-1-12-174-K/25-сонли қарори ва 1, 2-иловалари 2026 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж. Рўзимов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ. Назаровлар зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АБДУЛЛАЕВ МАКСУДБЕК ХОЖИЕВИЧ
Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
2026 йил 7 январь,
VII-26-3-12-174-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.