ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОСОНСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-172-сонли Фармонининг ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2025 йилдаги ПФ-172-сонли Фармони туманда ижросини сифат ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини хатловдан ўтаказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишларни ташкил этиш бўйича кадастрлар палатаси туман бўлимининг 15.12.2025 йилдаги 25-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-172-сонли Фармони маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2025 йилдаги ПФ-172-сонли Фармони туманда ижросини сифат ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини хатловдан ўтаказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман ишчи гуруҳига:
туманда бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳисобга олишни;
туман ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳисобга олиниши ва улар тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Э-ижара» ахборот тизимига юборилишини;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ўрнатилган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, биринчи навбатда, икки ой ичида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ерлардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини белгилаш ишларини самарали ташкил этсин ва ижросини таъминласин.
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер эгаларига ва фойдаланувчиларига ўзининг ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини 2027 йил 1 январга қадар Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилганлиги тўғрисида батафсилтушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этсин.
3. Туман ҳокимининг матбуот котиби — Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Р. Темиров) ҳамда туман «Косонсойнома» газетаси, ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш вазифаси юклансин.
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Шодибеков, назорат қилиш Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (З. Нуриддинов) зиммасига юклатилсин
Кенгаш раиси Д. КАДИРОВ
Наманган вилояти, Косонсой тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-14-123-6-80-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.