25.02.2025 йилдаги VII-5-37-6-84-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПОП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Поп туман ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги «Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-353-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳам да яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сон қарорида, маъмурий_ҳудудий бирлик сифатида қишлоқлар ва шаҳарчалар белгилаш бўйича «Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси» туман филиал бошлиғи Ф. Охунов ва Поп туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.Номозов ахборотларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасиниг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги «Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги рўлини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-353-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳам да яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сон қарорида, маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида қишлоқлар ва шаҳарчалар белгиланганлиги ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Наманган вилояти Поп туманининг маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларни хатловдан ўтказиш ишлари якуний натижаларини кўриб чиқиш бўйича «Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси» туман филиал бошлиғи Ф.Охунов ва Поп туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.Номозов ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Поп туман ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг дастлабки натижаларига кўра умумий периметри 1881760.6 метрни, жами ер майдони 303043.2 гектарни ташкил қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 77 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини белгиланганлиги бўйича харита иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини таъманлаш туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Р.Онарбоев ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Э.Ўрмоновлар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси СУЛТАНОВ АЗАМЖОН МАХМУДОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти, Поп тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-5-37-6-84-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.