ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Зомин туманидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 211- моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Туман Йўллардан фойдаланиш ДМ ва туман Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган тумандаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан, шаҳарнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари Э.Махманазаров, туман Йўллардан фойдаланиш ДМ (У.Бўронов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (А.Юсупов) фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туман ҳудудидаги йўлларни сақлаш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини ташкил этиб борсин.
3. Мазкур қарор «Шарқ тонги» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари Э.Махманазаров, туман Ободонлаштириш бошқармаси (А.Юсупов) ва функционал вазифаларига кўра йўл соҳасига, тартиб ижросига масъул бўлган бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. АБДУҒАНИЕВ
Жиззах вилояти, Зомин тумани,
2025 йил 10 ноябрь,
326-3-48-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.