13.11.2025 йилдаги VII-15-149-6-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-К/24-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига асосан, Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосарининг ҳисоботига асосан, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-К/24-сонли Кенгаш қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 13 октябрдаги 01/10-1294-сон тақдимномасини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147-моддасига асосан, бир ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи учун ажратилган бюджет маблағларини бошқа ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорининг 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоиздан кам миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши, бундан ушбу Кодекс 145-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчидан бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни ўтказиш ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар сўровига кўра тегишли ҳудудий молия органлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5084-сонли қарори ҳамда бюджет ташкилотларининг мурожаатлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-К/24-сонли Кенгаш қарорининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-иловасидаги Наманган вилоятининг вилоят бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар харажатлар режаси 1-иловага асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-иловасидаги Наманган шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари харажатлар режасига 2-иловага мувофиқ, ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (М.Абдуллаев) ушбу Кенгаш қарорини ижрочиларга етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Икромов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Бахриддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-149-6-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.