ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЖИЗЗАХ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳрида янги тартибдаги брутто-шартномаси асосида фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган 14 та янги йўналишлар тармоғидаги автобуслар учун тўхташ жойлари (бекатлар)да йўл белгиларининг ўрнатилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги «2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-316-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Ҳудудларда жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 757-сонли қарорлари, вилоят ҳокимининг 2024 йил 28 декабрдаги Жиззах шаҳар ҳудудида ўтказилган сайёр йиғилиши баёни билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Жиззах вилояти Транспорт бошқармасининг 2025 йил 18 мартдаги 01-187-сонли хатини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Қонунига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги «2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-316-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Ҳудудларда жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 757-сонли қарорлари, вилоят ҳокимининг 2024 йил 28 декабрдаги Жиззах шаҳар ҳудудида ўтказилган сайёр йиғилиши баёни ҳамда Жиззах вилояти Транспорт бошқармасининг 2025 йил 18 мартдаги 01-187-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Жиззах шаҳар транспорт бош режасига асосан Жиззах шаҳрида янги тартибдаги брутто-шартномаси асосида фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган 14 та янги йўналишлар тармоғидаги автобуслар учун тўхташ жойлари (бекатлар) бўйича Жиззах вилояти траснпорт бошқармасининг Жиззах шаҳар ҳокимлигига берган маълумоти инобатга олинсин.
3. Ушбу маълумотлар бўйича шаҳар ИИБ ЙҲХБ (Б.Абдуллаев) бир ой муддатда янги йўналишлардаги барча тўхташ жойлари (бекат бор ёки йўқлигидан қатъий назар) «Автобус бекати» йўл белгиларининг тўлиқ ўрнатилишини ҳамда бекат мавжуд бўлмаган тўхташ жойи қилиб белгиланган ҳудуддаги йўлнинг ўзига автобус тўхташ жойи эканлигини билдирувчи (АВТОБУС ТЎХТАШ ЖОЙИ - БУС СТОП; АВТОБУС БЕКАТИ - БУС СТАТИОН) чизмаларини чиздириш ишларини ташкил этсин.
4. Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Х.Оналбоев) ва шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи (В.Мирзаев)ларга хатлов натижалари бўйича автобус бекатлари ёки тўхташ жойи қилиб кўрсатилган ҳудудларда ҳамда автобус бекатлари бўлмаган ҳудудларда енгил конструкцияга эга бекатларни қуриш ва мавжудларини қайта таъмирлаш бўйича ваколатли органларга таклиф лойиҳаларини киритиш вазифаси юклатилсин.
5. Жиззах шаҳар ҳокимлиги девонхона мудири (А.Боймирзаев) бир кун муддатда мазкур қарорнинг масъулларга ва тегишли мутасадди ташкилотларга етказилишини таъминласин.
6. Мазкур қарор ижросини назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Шаҳар ҳокими К. ХОЛМУРОДОВ
Жиззах вилояти, Жиззах ш.,
2025 йил 20 октябрь,
171-3-55-Q/25-сон