09.12.2025 йилдаги 683-8-0-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Термиз шаҳрида жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 25 мартдаги ПҚ-139-сон қарорига мувофиқ умумий фойдаланиладиган жамоат транспортида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш, жамоат транспортида тўловлар шаффофлигини таъминлаш, йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 25 мартдаги ПҚ-139-сон қарорига мувофиқ жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш ҳақини тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилиши қайд этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимининг 2025 йил 20 майдаги 307-8-0-Қ/25-сонли қарорига мувофиқ Термиз шаҳрида жамоат транспорти йўналишларида йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 3000 (уч минг) сўм, электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўлашда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда 2000 (икки минг) сўм қилиб белгиланганлиги (ҚҚС билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунига асосан йўловчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишларидаги автобусларда етти ёшгача бўлган болаларни ўзи билан бепул олиб юриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида йигирма килограммдан ошмайдиган оғирликдаги багажнинг бир ўрнини ўзи билан бепул олиб юриш ва бошқа ҳуқуқларга эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир йўловчи оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган багажини ташиш хизмати учун бир марталик тўлов тарифи 4 000 (тўрт минг) сўм қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Термиз шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган автобус йўналишларида жозибадорликни ошириш ҳамда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқичда, 2026 йил 3 январдан Б-3, Б-4, Б-7, ШИ-1, ШИ-3, ШИ-5, ШИ-7, ШИ-8 ва ШИ-15-сонли автобус йўналишларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-босқичда, 2026 йил 1 апрелдан қолган ҳаракатдаги мавжуд йўналишларда йўл кира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими амалиёти жорий этилсин ва тўловлар фақат электрон тарзда қабул қилиниши йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сурхондарё вилояти Транспорт бошқармаси (И.Ибрагимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, икки кун муддатда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташувчи корхоналар билан тузилган оммавий оферта шартномаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташувчи корхоналарга тегишли ҳар бир йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобуслар салонида валидаторларнинг узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш ҳамда йўловчиларнинг ушбу қурилмадан фойдаланишда қўшимча имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлкира ҳақини тўлаш нақд пулсиз фақат электрон тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилиши муносабати билан нақд пулсиз тўлов тизимининг йўловчилар учун қулайлиги ва афзалликлари юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага етказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт назорати инспекцияси Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими (Х.Абдизоиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳрида барча йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларнинг валидаторлар билан жиҳозланишини таъминласин ҳамда йўлкира ҳақини автоматлаштирилган тўлов тизими АТТО орқали тўланишини доимий назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валидатор ўрнатилмаган йўловчи ташувчи автобус корхоналарига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталарида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят ҳокими У. Б. ҚОСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
683-8-0-Q/25-сон