30.12.2025 йилдаги VII-17-173-6-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудидаги чиқинди полигонларида маиший чиқиндиларни қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сонли Фармони 1-иловасининг 4-босқичида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари маиший чиқинди хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сонли Фармони ижроси юзасидан 2025 йил 7 ноябрдаги 04/14-32/856-сонли хулосаси, Наманган вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 01-01/2749-сонли хати ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиянинг йиғилиш баёни ҳамда хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 04/14-32/856-сонли хулосаси ва Наманган вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 01-01/2749-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудий полигонларда маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва сақлаш бўйича тўловлар тарифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда чекланган тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (З. Муминов), Чиқиндиларни бошқариш циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги Наманган вилоят бошқармаси (А. Мамадалиев), шаҳар ва туман ҳокимликларига жойларда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудий полигонларда маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва сақлаш бўйича тўловлар тарифларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Юксалиш» ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Н. Муҳамадиеванинг таклифига биноан вилоятда мавжуд чиқинди полигонларида маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва сақлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва қатъий назоратга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И. Икромов) ҳамда қарорнинг ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ. Джамалов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси С. МУМИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-173-6-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.