ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Муборак мелиоратив участкасига қарашли коллектор тармоқлари жойлашган ер майдонларини йўқламадан ўтказиш ва соҳил бўйи минтақасидаги сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари минтақасидаги ерларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида»ги 981-сон қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 6 мартдаги 8-4-0-Ф/22-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Муборак мелиоратив участкасига қарашли коллектор тармоқлари эгаллаган ерлари ва сув объектларининг қирғоқлари минтақасидаги ерлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ишларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 10-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Муборак мелиоратив участкасига қарашли коллектор тармоқлари ер майдонларини йўқламадан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Муборак мелиоратив участкасига қарашли Муборак тумани ҳудудларида жойлашган «М-1-6», «М-1-6-1», «М-1-6-2», «М-1-6-3», «М-1-6-4», «М-1-6-5», «Д-3», «Д-2», «Д-1», «Д-2-1», «Д-1-1», «МК-1-1», «МК-1-2», «МК-1-3», «МК-1-4», «Хитой», «МК-1-1-1», «МК-1-1-2», «К-1», «К-1-1», «К-1-1а», «К-1-2», «К-1-2-1», «К-1-4», «К-1-4-1», «К-1-3», «К-1-3-0», «К-1-3-1», «К-1-3-2», «К-1-3-3», «К-1-3-3а», «К-1-3-4», «К-1-3-5», «К-1-3-4а», «К-1-3-6», «К-1-3-7», «К-2», «Айланма.К-1», «Д-4-2-2-1», «Д-4-2-2», «Д-4-2-3», «Д-4-2-1», «Д-4-2» ,«СВ-1-2», «30-К-1», «30-К-1а», «30-К-3», «30-К-4», «30-К-5», «30-К-6», «30-К-7», «30-К-8», «30-К-8-1», «30-К-8-2», «30-К-9», «30-К-9а», «30-К-8-3», «30-К-8-4», «30-К-1б», «30-К-3-2», «31-К-3а», «31-К-4», «8-1Д», «8-2Д», «8-2-1Д», «8-2-2Д», «8-2-3Д», «8-4Д», «2-4Д», «К-7-1», «К-7-2», «К-7-3», «К-7-4», «К-7-5», «1-ГД», «2-ГД», «2-1Д», «2-2Д», «3-ГД», «4-ГД», «4-1-ГД», «5-2-ГД», «31-К-3», «31-К-5», «31-К-6», «31-К-6а», «31-К-6а-1», «К-1гд», «1-1д», «1-2д», «1-5д», «К-4д», «1-5д-1», «К-1-4гд», «К-3-гд», «К-3-гд-1», «К-5-гд», «2-1д», «2-2д», «К-2гд», «2-5д», «К-2гд-2», «К-2гд-3», «К-2гд-4», «2-3-3д», «К-3-1д», «Бухоро», «К-3», «К-4», «Бухоро-1», «Профилактория», «Бухоро-2», «ГД-2-1», «ГД-1», «ГД-2", «ГД-2-3», «ГД-2-4», «ГД-2-5», «Профилактория 2», «Профилактория 2-1», «Профилактория 2-2», «Профилактория 2-3», «гд-1-1», «гд-1-2», «гд-1-3», «гд-1-4», «гд-1-4-1», «гд-1», «гд-2», «гд-2-1», «гд-2-2», «гд-3», «гд-3-1», «гд-3-2», «Мустақиллик», «Мустақиллик-1», «Мустақиллик-2», «Шахрисабз», «Қарши», «К-1», «К-2», «Шахрисабз-1», «К-2(Бухоро)», «Гулистон(Буҳоро)», «Бухоро(Буҳоро)», «Ф-1-1», «Ф-1», «Ф-1-2», «Ф-1-3», «Ф-2», «Ф-3», «Ф-5», «ГК-1-1», «ГК-2», «ГК-3», «ГК-3-1», «ГК-5-1», «ГК», «ГК-1», «ГК-4», «ГК-4-1», «ГК-4-2», «ГК-4-3», «ГК-4-4», «ГК-4-5» ,«ГК-5», «К-40-14», «К-40-9», «К-40-10», «К-40-3» ва «К-54-8» коллектор тармоқларининг эгаллаган ерлари ва сув объектларининг қирғоқлари минтақадасиги ерлар 1-2-3-4-иловаларига мувофиқ Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Муборак мелиоратив участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилсин.
3. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида»ги 981-сон қарордаги Низом талабларига асосан қуйидаги тақиқланишлар белгилансин:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда сув хўжалиги органлари, шунингдек, сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар розилигисиз ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рухсатисиз қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш (ёш дарахт қаторлари орасига экилган вақтинчалик экинлар бундан мустасно);
органик ва минерал ўғитларни сақлаш ва қўллаш;
чорва молларини боқиш ва уларни сақлаш жойларини ташкил этиш;
ҳар қандай турдаги доимий ва вақтинчалик бино ва иншоотлар, шу жумладан молхона, ўтинхона, ҳожатхона ва бошқаларни қуриш (сув хўжалиги иншоотларини қуриш бундан мустасно);
минерал ўғитларни транспортда ташиш ва сепишда қўлланилган идишлар, машина ва асбоб-ускуналарни тозалаш ва ювиш;
жун, каноп ва тери ювиш.
4. Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Муборак мелиоратив участкасига қарашли коллектор тармоқлари жойлашган ер майдонларидан белгиланган мақсадда, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш юклатилсин.
5. Давлат Кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси (Ғ. Ҳамроев)га мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган коллекторлар жойлашган ер майдонлари бўйича ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
6. Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (А. Наврўзов), санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси (Т. Расулов) томонидан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Муборак мелиоратив участкасига қарашли коллектор тармоқларининг соҳил бўйи минтақаси назоратининг янада кучайтирилиши сўралсин.
7. Ушбу қарор расман эълон қилингандан сўнг кучга киради.
8. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 5-моддасига асосан ушбу қарор мазкур масала бўйича якуний ҳисобланиб, ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи У.Узаков зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими М. АЗИМОВ
Қашқадарё вилояти,
2025 йил 4 декабрь,
619-4-0-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.