СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ТЕРМИЗ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Термиз тумани маҳаллий бюджети харажатлари ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан, туман ҳокимлигининг 2025 йил 19 ноябрдаги 02-13/865-сон, туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 19 ноябрдаги 401-сонли хатларини инобатга олиб, қарор қиламан:
1.Термиз тумани маҳаллий бюджети маблағларини мақсадли сарфланишини ташкил этиш, харажатларни соҳалар бўйича тўғри тақсимлаш орқали маблағларнинг иқтисод қилинишига эришиш, кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик мақсадида Термиз тумани ҳокимлигининг оммовий ахборот воситалари wеб сайти учун, туман ҳокимининг 2025 йил 31 октябрдаги 304-8-117-Ф/25-сон Фармойишига асосан ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ходимларига куз-қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун маблағлар ажратиш тўғрисида хати малумот учун қабул қилинсин.
2.Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Термиз туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VI-1-014-8-117-К/24-сон қарорига асосан туман маҳаллий бюджети параметрларида режалаштирилган 2-иловаси Термиз тумани бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларининг чекланган миқдорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3.Термиз тумани ҳокимлиги бош хисобчиси (З.Сагизов) ва туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари (Ғ.Тошов)ларга ажратилган маблағнинг амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда самарали ва мақсадли сарфланишини таъминласин.
4.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қаландаров зиммасига юклансин.
Термиз тумани ҳокими Ш. Х. НАЗАРОВ
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани,
2025 йил 25 декабрь,
299-8-117-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.