Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Марказий Осиё-Хитой» формати котибияти тўғрисидаги низомни ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-149-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 13 ноябрда киритилган «Марказий Осиё-Хитой» формати котибияти тўғрисидаги низомни ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-149-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 ноябрь,
1459-V-сон