ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САРИОСИЁ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижроси юзасидан Сариосиё туманида 2025-2026 йил носуғориш даври учун ажратилган сув лимитини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Сариосиё туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари Турдиев Равшан Юлдошовичнинг ҳисоботини Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясида эшитилганлигини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Сариосиё туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари Турдиев Равшан Юлдошовичнинг 2025 йил 8 октябрдаги 251-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин ва тумандаги сув истеъмолчиларига 2025-2026 йил носуғориш даври учун ажратилган сув лимити иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Н. Каримов), Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Н. Каримов), туман Сув етказиб бериш хизмати ДМ раҳбари (Р. Турдиев)ларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этсин ва амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
3. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Ж. Эргашов) ва «Сариосиё» газетаси (А. Азизов)ларга амалга оширилаётган ишларни ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориши тавсия этилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (А. Ахмедов) зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси РАЖАБОВ МУХАММАД РУЗИБАДАЛОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани,
2025 йил 3 декабрь,
VII-12-112-8-116-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.