НАМАНГАН ВИЛОЯТИ НАМАНГАН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ва «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига асосан, қарор қиламан:
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланган ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланган ташкилотлар, иловада кўрсатилган иш ўринлари ўрнатилган тартибда захирага қўйилсин.
3. Ушбу қарор «Наманган садоси» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида Наманган шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Умурзақов зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими А. КАМАЛОВ
Наманган вилояти, Наманган ш.,
2025 йил 4 декабрь,
497-6-91-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.