ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЕРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Шеробод туманидаги мавжуд айрим географик объектларни номларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарори, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Экспертиза комиссиясининг 2025 йил 13 августдаги 05-19-13747-сонли йиғилиш баёни ҳамда Республика экспертиза комиссиясининг 2025 йил 13 августдаги 05-19-13747-сонли экспертиза хулосасига асосан Шеробод туманида 31 та географик объект (маҳалла, кўчани)ни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифи ўрганиб чиқилиб ижобий хулоса берилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Д. Жумақулованинг тумандаги айрим Географик объектларни номларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Экспертиза комиссиясининг 2025 йил 13 августдаги йиғилиш баёни ҳамда Республика экспертиза комиссиясининг 2025 йил 13 августдаги 05-19-13747-сонли экспертиза хулосаси маъқуллансин.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Экспертиза комиссиясининг 2025 йил 13 августдаги йиғилиш баёни ҳамда Республика экспертиза комиссиясининг 2025 йил 13 августдаги 05-19-13747-сонли экспертиза хулосасига асосан тумандаги жами 31 та географик объектларини номлаш ва қайта номлаш бўйича берилган экспертиза хулосаси Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасига асосан, қонун ҳужжатларига мувофиқ деб ҳисобланганлиги инобатга олинсин ҳамда туман бўйича жами 31 та географик объектларнинг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туманда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича мавжуд 31 та географик объектларнинг номлари Республика Кадастр агентлиги экспертиза комиссияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилганлиги инобатга олиниб, ушбу 31 та географик объектларнинг рўйхати халқ депутатлари туман Кенгаши қарори асосида Республика Кадастр агентлигининг давлат реестри электрон базасига киритиш мақсадида вилоят ҳудудий комиссиясига тақдим этилсин.
5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (У. Хамраев, М. Чориев), тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида кўча номлари акс эттирилган пешлавҳаларни 1 ой муддатда белгиланган тартибда ўрнатиш вазифаси топширилсин.
6. Туман статистика бўлими (К. Бобоқулов), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Шеробод туман филиали (Э. Менглиев) номланган кўчаларнинг номларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш вазифаси юклатилсин ва туман Ички ишлар бўлими (И. Юсупов) фуқароларни доимий яшаш жойига рўйхатга қўйишда янги номланган кўчаларни инобатга олиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарор ижросини таъминлаш учун туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Д. Жумақулова) ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари (У. Хамраев, М. Чориев), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Шеробод туман бўлими (Т. Мирзаев) масъул этиб белгилансин.
8. Белгилаб қўйилсинки номланган кўчаларга пешлавҳалар тайёрлаш, ўрнатиш учун сарфланадиган маблағлар қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қопланади.
9. Мазкур қарор «Шеробод ҳаёти» газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
10. Мазкур сессия қарори ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Н. Саидова) зиммасига юклатилсин.
11. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси ШОЙМОНОВ ЙЎЛДОШ РУСТАМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани,
2025 йил 10 ноябрь,
VII-17-146-8-119-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.