ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЎКДАЛА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Кўкдала тумани ҳудудида умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013-й, 15-сон, 197-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/172/0298-сон) талабларига асосан Кўкдала тумани ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик огоҳлантириш ва оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган кенг кўламли ташкилий ва амалий чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан, қарор қиламан:
1. Кўкдала туман ҳудудида умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ўрнатилиши лозим бўлган йўл белгилари ва манзили 1-иловага асосан тасдиқлансин ҳамда мазкур йўл белгиларини ўрнатишга рухсат берилсин.
2.Туман ички ишлар бўлими (Р.Темиров), туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (К.Нормуминов) ва туман ободонлаштириш бошқармаси (М.Сайфиев)ларга туман ҳудудида умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл белгиларини ўрнатиш ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
3.Туман ҳокимининг ахборот хизмати котиби (О.Худойбердиев) ушбу қарор юзасидан туман ҳокимлиги веб сайти ва ижтимоий тармоқларга ёритиб борсин.
4.Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Абдурахимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Х. ДЖУРАЕВ
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани,
2025 йил 18 ноябрь,
263-4-224-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.