ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЎКДАЛА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Кўкдала туман Олтин дала МФЙ (Еттитом шаҳарчаси) ҳудудидаги ИИБ ва Марказий шифохона яқинида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар билан боғлиқ йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида тақиқловчи белгиларини ўрнатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаг 172-сонли қарорининг ижросини таминлаш мақсадида, ҳамда Кўкдала туманида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида, шунингдек Кўкдала туман ИИБ ЙХХБнинг 2025 йил 11-октябрдаги 01-02/145-сон билан рўйхатга олинган мурожаати ва тақдим этилган ҳужжатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонуни 16, 23-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Кўкдала туман ИИБ ЙХХБнинг 2025 йил 11-октябрдаги 01-02/145-сон билан рўйхатга олинган мурожаати ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Кўкдала туманида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун транспорт воситаларининг тўхташ ва тўхтаб туришини тақиқлаш мақсадида Олтин дала МФЙ (Еттитом шаҳарчаси) ҳудудидаги Нурафшон-4 кўчасининг (ИИБ ва Марказий шифохона олди) ўнг тарафи 300 метр қисмига 3.27 «Тўхташ тақиқланган» ва 7.2.2 ахборот ишора йўл белгилари амалдаги тартиб бўйича ўрнатилсин .
3. Кўкдала туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (К.Нормуминов) ва туман ободонлаштириш бошқармаси (А.Кулдошов)лар Олтин дала МФЙ (Еттитом шаҳарчаси) ҳудудидаги Нурафшон-4 кўчасида йўл белгиси ўрнатишлишини ташкил этсин ҳамда мазкур ҳудудларда автомобиллар ҳаракати чекланишини назорат қилиб борсин.
4. Туман ҳокимининг ахборот хизмати котиби (О.Худойбердиев) ушбу қарорни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш чораларини кўрсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Абдурахимов ва туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими К.Нормуминов зиммаларига юклансин.
Туман ҳокими Х. ДЖУРАЕВ
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани,
2025 йил 18 ноябрь,
262-4-224-Q/25-сон