ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3646-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 17 июндаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3646, 2025 йил 7 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 10/25/3646/0584-сон) билан тасдиқланган Кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Кредит ташкилотлари кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларни ва кредит ахборотини улар қайд этилганидан кейин ахборот тизими орқали реал вақт режимида кредит бюроларига ҳамда кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Кредит реестрига тақдим этишлари шарт.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 ноябрь,
29/1-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/3646-1/1083-сон)