ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒУЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан Ғузор туманидаги қабристонлар номларини қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 29 июлдаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги 04/08-8331-сонли хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Ғузор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ғузор тумани ҳокимлиги «Географик объектларни номлаш қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси»нинг таклифи ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги 2025 йил 29 июлдаги 04/08-8331-сонли хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаси билан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган тумандаги 52 та қабристон номлари рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи (С. Каримов), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи (М. Шерданов), туман солиқ инспекцияси бошлиғи (Ж. Хуррамов), туман статистика бўлими бошлиғи (О. Тўхтаев), туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари (С. Азимов), туман давлат хизматлари маркази раҳбари (М. Қобилов) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда Қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган қабристон номлари бўйича иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
4. Ғузор тумани ҳокимининг ўринбосари (Ф. Кичкинаев), туман ободонлаштириш бошқармаси (Ғ. Эрқулов), туман бош имом хатиби (А. Ганжиев), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (Б. Неъматов)га: — қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган қабристон номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги ЎзДСТ техник шартларига жавоб берадиган пешлавҳалар ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этсинлар.
5. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
6. Ғузор тумани Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси 10 кун муддатда:
ушбу қарор нусхасини географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига юбориш;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига географик объектлар зиёратгоҳ, қабристон ва истироҳат боғларига тавсия этилган номларни давлат реестрига киритиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
7. Туман ҳокимлиги матбуот хизматига мазкур қарорни ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
8. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Қ. Жумаева), ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (У. Абдурасулов) ҳамда туман ҳокими ўринбосари (Ф. Кичкинаев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси СУЮНОВ БЕКЗОД ОЛИМОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани,
2025 йил 8 ноябрь,
VII-12-85-4-56-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.