ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАСБИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Касби тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси» ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳининг 2025 йил 28 октябрдаги «Касби тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги ДКҚ 03-04/27-25-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Касби тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Ф.Рахматовнинг 2025 йил 26 сентябрдаги Касби тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва сув лимитининг ҳудудлар кесимидаги чекланган миқдори1-иловага, фермер хўжаликлари кесимидаги чекланган миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Касби тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Ф. Рахматовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги агротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига ўз вақтида тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Касби туман Кенгашининг 2025 йил 6 майдаги VII-5-44-4-61-K/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси (Ш. Махмудов) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи И. Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси МЕЙЛИЕВ ТЎХТАМУРОД АБДИХАЛИКОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Касби тумани,
2025 йил 10 ноябрь,
VII-8-84-4-61-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.