13.11.2025 йилдаги VII-20-104-10-136-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўстонлиқ туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2025-2026 йиллар кузги-қишги носуғориш мавсуми (новегетация даври) учун истеъмолчилари кесимида сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 79-сонли қарорларига асосан 2025 йил ёзги суғориш мавсуми учун Бўстонлиқ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан 75,7 млн. куб м ҳажмдаги сув лимитлари ҳудудлар ва истеъмолчилар кесимида ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатга асосан 2025 йил ёзги суғориш мавсумида томорқа ер эгаларига 19,6 млн. куб м, балиқчилик хўжалиги учун 0,32 млн. куб м, деҳқон хўжаликлари учун 0,43 млн. куб м, жами 31,06 млн. куб м ҳажмда сув етказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган лимитга мувофиқ 201 та томорқа ва сув истеъмолчиларига экин турига қараб, навбатма-навбат сув етказиб берилди ва Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига ва туман Давлат солиқ инспекциясига ҳисоботлар бериб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув тежамкор технологиялар жорий қилиш манзилли дастурига кўра 2025 йил давомида жами 550 гектар ер майдонларида сув тежамкор технологиялар жорий қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек 2025 йил давомида режалаштирилган 10 км каналларни бетонлаштириш ишларининг 320 м қисми амалга оширилди. 16 та гидротехник иншоотлар ва 8 та гидропостларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йиллар кузги-қишки носуғориш мавсуми учун давлат муассасаси томонидан 13,9 млн. куб м ҳажмда ажратилган сув лимитлари ҳудудлар ва истеъмолчилар кесимида ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорига асосан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А. Мухутовнинг ҳисоботини тинглаб, Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2025 йил 15-октябрдаги 03-04-ДКБ/36-сонли йиғилиш баёнини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бўстонлиқ тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассаса директори А. Мухутовнинг давлат муассасасининг 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бўстонлиқ туманида 2025-2026 йиллар кузги-қишги носуғориш мавсуми (новегетация даври) учун истеъмолчилар кесимида сув лимитлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б. Турапов, туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори А. Мухутов, Давлат солиқ инспекцияси туман бўлими бошлиғи З. Зокиров истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси мазкур қарорнинг 2-бандида тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисоблаш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бўстонлиқ тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори А. Мухутовга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш, ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш ҳамда сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифалари юклатилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Д. Бимурзаев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АХМЕДОВ ЖЎРАБЕК ИЛХОМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-20-104-10-136-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.