ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Данғара туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарорининг 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Данғара тумани «Сув этказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 24 сентябрдаги 01-01/800-сонли хатини инобатга олиб, туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Б. Рахмоновнинг ҳисоботини тинглаб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Данғара тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Данғара тумани «Сув етказиб бериш хизмат» Давлат муассасаси директори Б.Рахмоновнинг туман бўйича 2025-2026 йиллар суғориш даври учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи ҳамда хўжаликлараро ва ички суғориш тармоқларидаги йўқолишлар (КПД меж-0.84 ва КПД внут-0.80) КПД.сис 0.67 системаси 1, 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Данғара тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори (Б. Рахмонов)га:
Туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларинибошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилиш;
қарор мазмун-моҳиятини массивлар ва улар ҳудудидаги фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш; — иловаларда кўрсатилган сув лимитларини ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш; - суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш; - истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (О. Эргашев) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ш. Шокиров) зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси ТОЖИХАКИМОВ ШУХРАТЖОН НУРМУХАММАДОВИЧ
Фарғона вилояти, Данғара тумани,
2025 йил 7 ноябрь,
VII-16-122-11-155-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.