07.11.2025 йилдаги 313-12-177-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ШОВОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; 02.04.2021 й., 03/21/681/0264-сон;), «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги «Меҳнат муносабатлари ва рфсбга таёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-126-Фармони (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади) иш билан таъминлаш мақсадида, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шовот туманида 2026 йил учун муҳтожларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 110 кишини ташкил этадиган иш ўрни 100 фоиз миқдорида, шу жумладан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар учун 3 фоиз (3 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари учун 92 фоиз (103киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ваота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун 1фоиз (1 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун 1 фоиз (1киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун 2 фоиз (3 киши) миқдорида иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиэна нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда муҳтожларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Муҳтожлар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан давлат ҳуқуқ меҳнат инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шовот туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2025 йил 11 ноябрдаги 762-12-177-Q/24-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Шовот истиқболи» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати бўлими (С. Юлдошев) туман ҳокимлиги бош юрисконсульти билан ҳамкорликда (З. Рахимов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорни туман ҳокимлигининг шовот туман.уз расмий веб-сайтига жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот туман камбағаликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Абдолниязов ҳамда қарор ижросини назорат қилиш Шовот туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи (У. Бабажанов)лар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот тумани ҳокими М. ДАВЛАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Шовот тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
313-12-177-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.